02.12.2022
Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Ураков, ДХХ Нурота туман бўлими бошлиғи А.Қудратов, шаҳар сектор рахбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги Ғозғон шаҳар бўлими бошлиғи Р.Шодиев ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида Ғозғон шаҳар ёшларининг муаммо ҳамда таклифларини ўрганиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшлар томонидан ишга жойлашиш, субсидия олиш, замонавий касбларга ўқитиш, бир миллион дастурчи лойиҳаси доирасида компютер олиш, даволаниш харажатлари, имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш каби масалалар бўйича 15 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг аксари қисми ўз жойида ҳал этилди.
Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олиниб, белгиланган тартибда ижобий ҳал этилиши бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.