26.12.2022

Унда юртимизда маҳалла институтини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз бориб, олиб борилаётган барча эзгу ишлар, аввало, халқимиз розилиги, инсон қадри учун хизмат қилаётгани таъкидланди.
“Гулистон” маҳалласини қуриш ишлари “Навоий махсус сув пудрат” МЧЖ томонидан амалга оширилиб, 791,6 миллион сўм маблағ сарфланди. Бинода ходимларнинг фаолият олиб бориши учун барча шароитлар яратилган.
– Маҳалламизда 664 оилада 2223 киши истиқомат қилади, – дейди маҳалла раиси Эмин Жумаев. – Ислоҳотлар боис маҳалламизда 1,1 миллиард сўм маблағ эвазига 3 км йўл асфальт қилинди. “HAMKOR INVEST PRESTIJ” МЧЖ томонидан 193,5 миллион сўм маблағ эвазига 1,4 км сув қувури тортилди. Шунингдек, 10,8 км электр энергияси тармоғи тортилиб, 270 та таянч ўрнатилди ва 1 та янги трансформатор қурилди, 3 та трансформатор таъмирланди. 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти капитал, 120 та якка тартибдаги уй-жойлар таъмирланди.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга “Шайхон” маҳалла фуқаролар йиғини биноси маҳалла аҳли учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.
2197 нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада умумий қиймати 778,8 миллион бўлган маҳалла биноси “Навоий омад қурилиш инвест” МЧЖ қурувчилари томонидан қуриб, фойдаланишга топширилди.

Ҳудудда 4,8 км асфальт, 2 км бетон ҳамда 3,6 км тупроқ йўл шағаллаштирилган бўлса, 1,3 км пиёдалар йўлаги қуриб битказилди. Бу мақсадлар учун 4,2 миллиард сўм маблағ сарфланди.

– Бугунги кунда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида биринчи навбатда аҳолини рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш ётганлигини ҳар бир фуқаро ҳис қилмоқда, – дейди маҳалла раиси Жамол Шарипов. – Буни маҳалламизда олиб борилаётган бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишларидан ҳам илғаш қийин эмас. Ҳудудимизда 10,6 км сув қувури, 10,4 км ҳаво электр узатиш тармоғи тортилиб, 2 та трансформатор таъмирланди, 2 та янги трансформатор ва 312 та бетон таянч ўрнатилди. 180 та якка тартибдаги уй-жойлар тартибга келтирилди.